Франциялик мусиқачи ва Space гуруҳ раҳбари Диде Маруани россиялик қўшиқчи Филипп Киркоров ва бастакор Олег Попковга нисбатан 272 миллион рубллик муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича қарши даъво қўзғаган, дея хабар беради «Новая газета».
Гап Киркоровнинг «Шафқатсиз севги» қўшиғи ҳақида кетмоқда. Маруанининг фикрича, унинг мусиқасида Symphonic Space Dream таронасидан олинган жойлар мавжуд. «Биз батафсил ўргандик, бу иккита мусиқа асари мутлақо ўхшаш», — дейди Тарло.
Маруанининг Symphonic Space Dream альбоми ва шу номли қўшиғи 2002 йилда чиққан. Худди шу йили Киркоров «Нотаниш» альбомини чиқарган, ундан Олег Попков ёзган «Шафқатсиз севги» балладаси ўрин олган.
Изоҳ (0)