«Санта-Барбара» телевизион сагасида СиСи Кепвелла ролини ижро этган актёр Жед Аллан 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда TVLine хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Актёрнинг ўғли Рик Брауннинг маълум қилишича, отаси яқин инсонлари қуршовида Калифорнияда вафот этган.
Америкалик актёр Жед Аллан 1986 йилдан 1993 йилга қадар «Санта-Барбара» сериалида СиСи Кепвелла ролини ижро этган. Актёр, шунингдек, «Беверли-Хиллз, 90210» телесериалининг 18 та сериясида суратга тушган.
У 1 март куни 84 ёшга кирган эди.
Изоҳ (0)