• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +46°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Олис экзосайёрада ҳаёт мавжуд (шекилли)

    Албатта, бу астрофизикларнинг тахминлари холос. Одатда бундай фараз муайян самовий ҳодиса учун энг охирги ўринда қаралади (яъни бунинг ҳақиқат бўлиб чиқиш эҳтимоли фавқулодда жуда паст). Лекин «Кеплер» фазовий телескопи томонидан кашф этилган ва қуролланмаган кўз билан кўриб бўлмайдиган, KIC8462852 шартли номига эга юлдуз яқинида онгли мавжудотлар яшаши мумкин бўлган сайёра борлиги гумон қилинмоқда. «Дарё» колумнисти Музаффар Қосимов шу ҳақда ҳикоя қилади.

    Фото: The Verge

    Фото: The Verge

    KIC8462852 юлдузи фанда «Табби юлдузи» ҳам дейилади. У биздан 1480 ёруғлик йили масофада, Оққуш юлдуз туркумида жойлашган. Бу юлдуз ёрқинлигининг даврий нотекис хиралашуви унинг яқинида айланувчи йирик сайёра борлигига ишора қилади.

    «Кеплер» телескопининг асл мақсади ҳам аслида юлдузлар ёрқинлигининг даврий хиралашувига асосланиб, унинг яқинида сайёра мавжудлигини аниқлашдан иборат. Бу усул фанда «транзит усули» дейилади. Юлдуз рўпарасидан унинг сайёралари ўтаётганда ушбу сайёра ўз танаси билан биздан юлдузни қисман ёки тўлиқ тўсиб қўяди. Табиийки, бундан ўша юлдузнинг кўриниши хиралашади. Ушбу хиралашиш муайян даврий такрорланишини таҳлил қилиш асносида унинг яқинида қандай сайёра мавжудлигини, унинг ўлчамлари ва массаси сингари параметрларини аниқлаш мумкин бўлади. Бошқа юлдузлар яқинида аниқланган сайёралар «экзосайёралар» дейилади. Албатта, «Кеплер» бундай сайёра ва юлдузлардан бир неча мингтасини аниқлаган ва улардан бирортасида ҳозирча онгли мавжудотлар бўлиши мумкинлиги ҳақида шов-шувли хабар тарқалмаган эди. Унда Табби юлдузи ёки KIC8462852 нинг қолганлардан нима фарқли жиҳати борки, ҳаваскор астрономлар тугул, ҳатто астрофизик олимлар ҳам бу юлдуз яқинида технологик ривожланган цивилизация бўлиши эҳтимоли ҳақида гапириб қолишди? Ахир бундай эҳтимол барча вариантлар ичида энг охирги бўлиб кўриб чиқилиши юқорида айтилди.

    Гап шундаки, KIC8462852 нинг даврий хиралашуви бирмунча нотекис бўлиб, унинг ёрқинлиги 80 фоизгача пасайиб, кейинги давр мобайнида шу ҳолат такрорланди. Бу пасайиш ночизиқли бўлиб, баъзан беш кун, баъзан 80 кун давом этган. Бу қизиқ жиҳатга илк бора 2011 йилда ҳаваскор астрономлар эътибор қаратган эди. Ўшанда бу нарса телескопнинг техник нуқсони таъсири бўлиши эҳтимолини истисно қилувчи барча таҳлиллар ўтказилгач, бу ночизиқли хиралашув муайян қонуниятга бўйсунаётганини ва қандайдир тасодифий ҳодиса эмаслигини билиб олинган. Шундан сўнг KIC8462852  юлдузига бўлган қизиқиш кескин ортди. Ҳаваскор астрономлар махсус хайрия акцияси ўтказиб, 100 минг долларга яқин маблағ тўплади ва «Кеплер» телескопидан кўпроқ ушбу юлдуз тасвирларини олишига эришди. Ўшанда KIC8462852 юлдузи ўзини ғалати тутаётгани ҳақида матбуотда ҳам илк мақолалар пайдо бўла бошлади. Бундай мақолалардан энг биринчисининг муаллифи Табета Бояжан исмли астрофизик аёл бўлгани сабабли кейинчалик ОАВда ушбу юлдузнинг KIC8462852 номи ўрнига ўша муаллиф исми билан оддийгина Табби юлдузи деб юритила бошлади.

    Демак, хиралашувнинг ночизиқли характери Табби юлдузи яқинида жуда кўп сондаги, бир-бирига жуда зич ва яқин жойлашган объектлар мавжудлигига ишора қилмоқда. Бундай ҳолат ёш юлдузлар яқинида кузатиладиган одатий ҳолат. Ёш юлдузлар яқинида улкан миқдорда космик чанг мавжуд бўлади ва ўша чангдан аста-секинлик билан йирик объектлар, хусусан, сайёралар шаклланади. Лекин Табби юлдузи ёш юлдуз эмас.

    Унда бу юлдузга ўта зич ўзаро яқинликда жойлашган объектлар галаси нимадан иборат экан? Астрофизиклар қаршисида яна бир неча тахминлар мавжуд. Хусусан, бу юлдуз атрофини қуршаб олган сон-саноқсиз астероидлардан иборат белбоғ ёки ўша яқин орадаги иккита йирик сайёра тўқнашувидан қолган қолдиқ жисмлар тўдаси сингари гипотезалар шулар жумласидандир. Лекин таҳлиллар ушбу гипотезаларни ҳам истисно қилишни талаб этмоқда ва ҳақиқатан ҳам Табби юлдузи яқинида астероидлар ҳалқаси бўлиши ёки сайёралар тўқнашуви содир бўлгани эҳтимоли йўқ даражада паст (чунки сайёралар тўқнашуви юлдуз эволюциясининг илк босқичларида рўй беради; айтганимиздек, Табби юлдузи бу босқичдан аллақачон ўтиб бўлган, яъни у ёш юлдуз эмас). Ҳозирда Табби юлдузи ўзини бу қадар ғалати тутишини асословчи нисбатан ишонарли омиллардан бири сифатида унинг яқинида кўп миқдорда кометалар айланаётганлиги ҳақидаги тахмин асосий ўринга чиққан. Астрофизиклар ушбу юлдузни бутун бошли кометалар қўшини қуршаб олган бўлса керак, деган фикрга бормоқда.

    Табета Бояжян KIC8462852 нинг бундай ғайриоддий милтиллашига яна бир сабаб сифатида унинг яқинида технологик юксак ривожланган цивилизация мавжуд бўлиши эҳтимолини ҳам кўрсатиб ўтган. Албатта, яна бир бора такрорлашдан чарчамаймизки, бу энг охирги бўлиб кўриб чиқиладиган, эҳтимоли ҳам энг паст тахминдир. Лекин Табби юлдузи ушбу тахминга ҳам навбат қолдирмоқдаки, олимларнинг фикрича, ўша қандайдир юксак технологик ривожланган цивилизация ўз юлдузи атрофига унинг энергиясини йиғиб олишга мўлжалланган улкан фазовий коллекторлар чиқарган бўлиши мумкин эмиш.

    Ҳозирда олимлар SETI лойиҳасини айнан Табби юлдузини синчиклаб махсус ўрганишга йўналтириш учун тайёргарлик кўрмоқда. SETI — Search for Extraterrestrial Intelligence сўзидан ясалган аббревиатура бўлиб, Ердан ташқаридаги онгли мавжудотларни қидириш лойиҳасидир. 1961 йилда ишга туширилган бу лойиҳанинг мақсади ўша Ердан ташқаридаги онгли мавжудотларнинг радиосигналларини ёки лазер сигналларини тутиш ва шу орқали уларнинг мавжудлигини аниқлашдир. Ушбу лойиҳа доирасида астрономлар Ер шарининг турли нуқталаридаги расадхоналарда улкан радиотелескопларни ўрнатиб, коинотга қаратиб қўйган ва 1961 йилдан бери, яъни мана 58 йилдирки, ўзга сайёраликлардан хабар кутяпти. Бояжан илмий гуруҳи энди SETI радиотелескоплари орқали Табби юлдузи тарафдан технологик фаолиятга алоқадор радиотўлқинларни тутишни мақсад қилган. Агар бундай радиотўлқинлар ҳақиқатан ҳам тутилса ва уларнинг частотаси ривожланган цивилизация фаолиятига ишора қилса, кейинроқ астрофизика жамияти дунёдаги энг катта телескопларни, хусусан, Very Large Array телескопини унга йўналтиришмоқчи.

    04.03.2019, 18:37   Изоҳ (0)   37859
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гаити пойтахтининг 90 фоизини жиноий тўдалар эгаллаб олди — БМТ

    Дунё | 4 июл, 14:30

    Расман. Нико Уильямс “Атлетик” билан узоқ муддатли шартнома имзолади

    Спорт | 4 июл, 14:17

    Тошкент метросининг 13 та бекатида кассалар ёпилди

    Ўзбекистон | 4 июл, 13:51

    Райан Рейнолдс, Натали Портман ва шахсий спорт жамоасига эга бўлган бошқа таниқли шахслар

    Шоу-бизнес | 4 июл, 13:47

    Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин сотмоқда — Халқаро олтин кенгаши

    Иқтисодиёт | 4 июл, 13:44

    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди

    Реклама | 4 июл, 12:00

    Оддий қозонда тайёрланган крем: косметика соҳасида инқилоб қилган Эсте Лаудер ким бўлган?

    Шоу-бизнес | 4 июл, 13:09

    “Ливерпуль” Жотанинг 20-рақамини абадий музлатиб қўйди

    Спорт | 4 июл, 12:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.