Кўпчилик одамлар кинозалга попкорнсиз киришни тасаввур қила олмаса керак. Аммо бошқа мамлакатларда томошабинлар турли егуликларни афзал кўради. Travel Ask турли давлатларнинг кинозалдаги севимли егулигини тақдим этди.
Хитой кинотеатрларида эса тузланган олхўри қоқи ва қовурилган писта ейилади.
Мексикаликлар тостиокос еб, кино кўришни яхши кўради. У бодринг, жўхори, ловия ва ёнғоқнинг соус билан аралaштирилган шакли.
Грецияда қовурилган шашликларни яхши кўришади. Одатда у ноннинг ўртасига солинган бўлади ва унга янги сабзавот ҳамда соус қўшилади. Бундай егулик сувлак деб аталади.
Нидерландиялик томошабинлар эса кўпинча қизилмиядан қилинган тузли конфетни хуш кўради.
Изоҳ (0)