Ҳиндистоннинг ОNGC Videsh ва San Group India компаниялари Ўзбекистонда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга киришади. Бу ҳақда «Жўшқин Гужарат — 2019» халқаро саммити доирасидаги ўзбек—ҳинд ишчи кенгаши йиғилишини ёритиб бораётган Ўзбекистоннинг Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси хабар бермоқда.
ОNGC Videsh компанияси геологик разведкани амалга оширади ва келажакда истиқболли нефть-газга бой майдонларни ишлаб чиқиш билан шуғулланиб, бунга 200 миллион доллар сарфлайди. San Group India компанияси эса вольфрам конини ишлаб чиқишга 300 миллион доллар инвестиция киритади.
Ўзбекистон, шунингдек, бир қатор ҳинд компаниялари билан қиймати 68 миллион долларлик олтита лойиҳа бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан келишувга эришди. Лойиҳалар Наманган, Хоразм ва Тошкент вилоятларида замонавий тўқимачилик ишлаб чиқаришини йўлга қўйишга қаратилган.
Шунингдек, музокаралар давомида Ўзбекистон уранини Ҳиндистонга етказиш бўйича узоқ муддатли келишув имзоланди.
Изоҳ (0)