10 январь, пайшанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги 2-турининг «А» гуруҳидаги иккинчи учрашув ҳам ўз ниҳоясига етди.
Ушбу ўйинда Ҳиндистон терма жамоаси мезбон БАА термаси билан баҳсга киришди ва 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
1-бўлимнинг 42-дақиқасида БАА ярим ҳимоячиси Ҳалфан Муборак ҳиндлар дарвозасини ишғол қилди (1:0).
2-бўлимнинг асосий вақти тугашига бир дақиқа қолганда Али Мабҳут жамоасининг иккинчи голини урди ва ўйинга нуқта қўйди.
Қайд этиш жоиз, учрашув давомида Ҳиндистон термаси БАА терма жамоасига қарши муносиб ўйин кўрсатди ва 3 маротаба араблар дарвозаси тўсинини нишонга олди. Бироқ, улардан омад юз ўгирди.
Эслатиб ўтамиз, «А» гуруҳидаги дастлабки ўйин Баҳрайн ва Таиланд терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди ва унда таиландликлар кичик ҳисобда ғалаба қозонди (1:0).
Осиё Кубоги—2019
«А» гуруҳи, 2-тур
10 январь, пайшанба
Изоҳ (0)