Россияда жойлашган Попигай метеорит кратерининг диаметри 100 километр бўлиб, сайёрадаги энг йирик кратерларидан бири ҳисобланади. Кратерда улкан олмос захираси аниқланган, деб ёзмоқда TravelAsk.
Олимларнинг тахмин қилишича, Сибир шимолидаги кратер тахминан 35 миллион йил аввал Ерга астероид урилиши оқибатида юзага келган. Кратер 1946 йилдаги экспедиция давомида аниқланган.
1960 йилда олиб борилган экспедиция давомида кратерда жуда юқори ҳарорат ва босим остида юзага келадиган импакт жинслар аниқланган.
1970-йииларда ўтказилган экспедиция давомида кратерда иккита импакт ослмос кони аниқланган. Улардан бирининг захираси 140 миллиард каратга тенг бўлса, иккинчисиники 7 миллиард каратга тенг.
Изоҳ (0)