LG компаниясининг бу реклама ролиги TrueSteam буғ технологиясининг амалда қўлланилаётгнини ифода этади. Буғнинг қуввати кийимлардаги аллергенлардан халос қилади, мусаффолик бахш этади, матоларни юмшатиш учун кондиционерларга эҳтиёж қолдирмайди.
LG Electronics компаниясининг буғнинг дезинфекцияловчи ажойиб хусусиятидан руҳланган муҳандислари TrueSteam функциясига эга кир ювиш машинаси ишлаб чиқдилар.
«Янгилаш» («Освежит») буғ режими кийимларга ўрнашиб қолган, кўп ҳолларда аллергия манбасига айланадиган нохуш ҳидларни ювиш воситаларидан фойдаланмаган ҳолда бартараф қилади ва буюмларга ажиб мусаффолик бахш этади.
Ювиш жараёнида сув билан қўшилган иссиқ буғ матога юмшоқлик билан таъсир кўрсатади, ювиш воситаларининг қолдиқларини парчалаб юборади ва аллергенларни 99,9%га зарарсизлантиради. Бу функциядан фойдаланиш ёш болалар ва териси таъсирча бўлган кексалар яшовчи хонадонларда жуда қўл келади.
Либосларни 20 дақиқага кир ювиш машинасига ташлаш ва олгандан сўнг матонинг бутунлиги ҳамда тоза ювилиши таъминланган ҳолда мусаффоликдан завқланиш – ахир бу жуда ажойиб-ку!
LG TwinWash кир ювиш машинаси катта оилалар учун ҳақиқий топилма. Чунки унда умумий сиғими роппа-роса 17 килограммни ташкил этувчи иккита барабан бўлиб, бу мосламани ишлатиш сувни, электр энергиясини тежайди ҳамда кир ювиш вақтини сезиларли даражада камайтиради.
Яна бир ўзига хос жиҳат – сиз барабанлардан алоҳида тарзда, масалан катта барабанга етарли даражада кир тўпланмаган пайтда кичигидан фойдаланишингиз мумкин. Иккисидан бир пайтда фойдаланиш орқали турли рангдаги либосларни алоҳида, лекин бирданига ювиб олиш имкониятига эгасиз.
Демак, LG TwinWash қуйидаги қулайликларни тақдим этади:
- TrueSteam функцияси;
- бир вақтда икки барабандан фойдаланиш орқали вақт, сув, электроэнергия тежамкорлиги;
- ҳар қандай турдаги матолар учун кенг қамровли дастурлар;
- эргономик дизайн, машина эшиги 6 градус қияликда жойлашгани туфайли кирларни жойлаш, олиш ва жараённи кузатиш максимал даражада қулайлаштирилган;
- тушунарли сенсорли панел орқали бошқарув ва смартфонлар орқали ҳам бошқариш имкониятнинг мавжудлиги;
- юқори сифатда ишлаш ҳамда мотор учун 10 йиллик кафолат.
LG TwinWash маҳсулотини харид қилиш ва сервис хизмати бўйича қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин:
- Fleshka технобозори (собиқ «Малика» фабрикаси)
- Ипак Йўли бозори (собиқ «Абу-Сахий»)
- GoodZone дўкони (+99871 207-03-07)
- MEDIAPARK Бозори савдо марказлари тармоғи;
- LG компаниясининг Next савдо кўнгилочар марказидаги махсус дўкони (+99895 143-00-03).
«LG Uzbekistan»нинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг:
Реклама ҳуқуқи асосида