Kaktakto Марказий Осиёнинг фахри деб аташ мумкин бўлган аёлларни эсга олди.
Тўмарис
Сакларнинг массагетлар қабиласи раҳбари, форс шоҳи Буюк Кирни мағлубиятга учратган.Бопай
Қозоқ хони Абулхайрнинг рафиқаси Бопайхоним дипломатик қобилиятларга эга бўлган, Кичик ва Ўрта жузларнинг бошқарувига катта таъсир ўтказган.Нодирабегим
Ўзбек шоираси, мумтоз Қўқон адабиёти намоёндаси.Қурбонжон Додхоҳ
Шарқда ҳокимга айланган илк аёллардан бири.Назипа Кулжанова
Маърифатчи педагог, этнограф, таржимон, илк қозоқ аёл журналисти.Сайра Киизбаева
Қирғизистон ССР, СССР халқ артисти, опера қўшиқчиси, жамоат арбоби, педагог, профессор.Софя Ҳакимова
33 ёшида тиббиёт фанлари доктори даражасини қўлга киритган илк тожик аёл.Токтогон Алтибасарова
Иккинчи жаҳон уруши даврида 16 ёшли Токтогон қамал қилинган Ленинграддан олиб келинган 150 нафар болани ўз қарамоғига олган.Балжан Бултрикова
Қозоғистон тарихидаги биринчи аёл ташқи ишлар вазири ва БМТ минбарида нутқ сўзлаган аёл дипломат.Какиш Рискулова
Марказий Осиёдаги илк аёл жарроҳ ва аёл академик.Хадича Сулаймонова
Ҳуқуқ фанлари доктори, Ўзбекистон ССР адлия вазири, ЎзССР Олий суди раиси. Ўзбек тилидаги илк жиноий ҳуқуқ дарслиги муаллифи.Дилбар Абдураҳмонова
Нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёдаги илк аёл дирижёр.Малика Собирова
ХХ асрнинг энг буюк балериналаридан бири, Тожикистон балет санъати вакиласи.Асел Сартбаева
Жаҳонда тан олинган илк марказий осиёлик олималардан бири. У вакциналарни кремний билан қоплаш усулини ўйлаб топди, бу медикаментларни совитмасдан сақлаш имконини беради.
Изоҳ (0)