Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси 25 сентябрдан 5 октябрга қадар Савдо-саноат палатаси кўмагида амалга оширилган тадбирлар ва инвестиция фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатлари амалга ошириш самарадорлигини аниқлаш, мамлакат инвестиция муҳити, ҳудудларда ҳолатини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон ишбилармонлари ўртасида сўров ўтказмоқда. Бу ҳақда қўмита «Дарё»га маълум қилди.
Сўров натижалари мамлакатнинг инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар кўриш учун ҳукуматга тақдим этилади.
Шу муносабат билан тадбиркорлардан ушбу сўровномани тўлдириш сўралади.
Барча сўров натижалари анонимдир.
Сўровни ўзбек тилида тўлдириш учун эса бу линкни босиш лозим.
Изоҳ (0)