Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

10—13 сентябрь кунлари биринчи марта Тошкент шаҳрининг «Universal» спорт мажмуасида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар дўстона армиялари ўртасида армия қўл жанги чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Мазкур беллашув учун иштирокчиларни саралаш мақсадида жорий йил январь ойидан бошлаб Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларида чемпионатлар ўтказилмоқда. Уни ташкиллаштириш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги масъул этиб тайинланди.

2017 йилда Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари МДҲ мамлакатларининг халқаро мусобақаларида кузатувчи сифатида иштирок этган бўлса, 2018 йилнинг апрелидан Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар дўстона армиялари ўртасидаги ҳарбий-амалий спортнинг 7 та тури бўйича мусобақаларда иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Россияда «Командирлик стартлари стартлари» мусобақаси, июнь ойида Беларусь Республикасида «Кўп кураш ҳарбий спорт комплекси» мусобақалари, августда эса Қирғизистонда «МП-3 ва КА-3 машқларида штатдаги ёки штатга илова қилинган жадвалдаги қуроллардан отиш» баҳслари бўлиб ўтган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар