Британиялик ўт ўчирувчилар ноёб табиат ҳодисаси — оловли торнадонинг гувоҳи бўлди. Бу воқеа Дербишир графлиги, Сводлинкоут шаҳарчасида жойлашган пластик маҳсулотлар заводи — Ravensbourn Plastics Ltd’да юз берган ёнғинни ўчириш вақтида содир бўлди, деб ёзади «Meduza».
Совуқ ҳамда иссиқ ҳаво тўқнашуви натижасида содир бўлган оловли гирдоб 15 метр баландликка кўтарилди. Унинг тутунини эса 40 километр масофадан ҳам кўриш мумкин эди.
Корхона катта зарар кўрган. Жабрланганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмади.