21 мингдан ортиқ киши Туркиянинг Батман вилояти чегарасини ўзгартириш борасидаги петицияга имзо чекди. Сабаби эса улар харитада ўз шаҳри кўринишни комикслар қаҳрамони Бэтмен логотипига ўхшашини истамоқда, деб ёзади Meduza.
Аммо Бэтмен ва Батман ўзаро умуман алоқаси йўқ. Петицияси Change.org сайтида 2018 йилнинг июль ойида Кемал Атакан Кюржа исмли фойдаланувчи ташкил этган. У шундай ёзади: «Батманга ўзгаришлар керак. Биз буни чегаралардан бошлашимиз мумкин. Чегараларни ўзгартириб, вилоятимизни ҳақиқийроқ қилишимиз мумкин». Петиция муаллифига кўра, Батман чегаралари қуйидагича кўриниш олиши лозим.
Петицияни қўллаб-қувватловчилардан бири эса чегараларни ўзгартириш кам эканлигини таъкидлаб, Батман вилояти номини қаҳрамон Бэтмен яшаган Готэм номига ўзгартириш керак деган таклифни ҳам беради.
Петиция катта эҳтимол билан Батман вилояти чегараларига ҳам номига ҳам таъсир этмайди. Вилоят чегаралари харитада қуйидагича кўринади.
Маълумот учун Батман вилояти ҳозирги номини ХХ аср ўрталарида шу номдаги дарё шарафига олган. Бэтмен ҳақидаги илк комикс эса 1939 йилда нашрдан чиққан.