Yancheng Dafeng Dream Maze лабиринти Хитойнинг Цзянсу провинциясида жойлашган. Унинг майдони 35 минг квадрат метрни, баландлиги эса 2 метр атрофида, деб ёзади National Geographic.
Лабиринт сужетининг бош қаҳрамони Давид кийиклари ҳисобланади. Унинг суратлари лабиринт учун рамз вазифасини бажаради. Бу турдаги кийиклар ер юзида саноқли қолган. Давид кийиклари популяцияси жуда секинлик билан ривожланади.
Лабиринт гўзаллигига фақат қуш парвози баландлигидан турибгина баҳо бериш мақсадга мувофиқ. Бу ерга 100 мингдан ортиқ Хитой қора арчаси дарахти ўтқазилган.
Уни барпо қилиш ишлари 2017 йил апрелида бошланган. Сентябрь ойида эса у илк меҳмонларни қабул қилган. Лабиринт гўзаллиги ва кўлами сабаб яқиндагина Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди. Yancheng Dafeng Dream Maze дунёдаги табиий бўлган энг катта лабиринтдир.
Изоҳ (0)