АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси 2017 йили умумий ҳисобда 11 125 дона виза тақдим этди. Бу ҳақда, АҚШ Давлат департаментида эълон қилинган маълумотларга асосланиб, Spot хабар бермоқда.
Бунда B1/B2 категориясига мансуб визалар — саёҳат ва қисқа муддатли ишчи ташрифлар учун мўлжалланган рухсатномалар ҳам ҳисобга олинган. Уларсиз эса берилган визалар сони сезиларли камаяди — 3 968 дона. Яна 31 та виза эса қайта расмийлаштирилган.
Элчихона 2016 йили умумий ҳисобда 9 290 дона виза берган. B1/B2 категория визалари ҳисобга олинмаса — 3 237 дона, яна 37 виза қайта расмийлаштирилган.
Таққослаш учун, АҚШнинг Олмаотадаги Бош консуллиги ва Остонадаги элчихонаси 2017 йили 18 мингдан зиёд виза берган. Туркманистонда 1,5 минг, Тожикистонда 1,8 минг, Қирғизистонда эса 2,9 минг виза берилган.