Шўъба корхонаси раҳбари Х.Г. корхона томонидан «БC» тоифа учун ҳайдовчилик гувоҳномалари берилиши тўғрисидаги ҳужжатларни қалбакилаштиргани фош қилинди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Х.Г. қалбаки ҳужжатлар ёрдамида жабрланувчи М.Ч. ни алдаб, унинг 1.550.000 сўм пулини олган.
Х.Г.га нисбатан жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судининг 5 июндаги ҳукми билан жазо тайинланди.