9 июнь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Буюк Британиядаги Ўзбекистон элчихонаси томонидан қатор ўқув юртлари талаба ва ўқитувчилари, Лондон ҳамда Британия ва Норвегиянинг бошқа шаҳарларида истиқомат қилаётган ватандошлар билан видеоконференция шаклида мулоқот ўтказилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби магистранти Диёра Рафиева, Кембриж университети битирувчиси Тимур Юнусов ва бошқалар Ўзбекистонда ҳаётнинг деярли барча соҳаларида олиб борилаётган ўзгаришларни илиқ кутиб олиб, қизғин қўллаб-қувватлади ва унга ўз ҳиссаларини қўшишга тайёр эканлигини изҳор этди.
Бўлиб ўтган суҳбат давомида келажакда ҳамкорлик қилиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди, жумладан, Ўзбекистон маҳсулотларини Буюк Британияга экспорт қилиш, инвестиция, замонавий технологиялар жалб қилиш, илмий ва маданий алмашинувни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Ўз нутқларида ташқи ишлар Вазири ўринбосари Абдужабар Абдувахитов ва Ўзбекистоннинг Лондондаги элчиси Алишер Шайхов ватандошларнинг мамлакат билан алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган интилишларини қўллаб-қувватлади.
Изоҳ (0)