Дунё миқёсида 12 май ҳамширалар куни сифатида нишонланади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистонда уч юз мингдан зиёд ўрта бўғин тиббиёт ходимлари, бир юз икки мингдан зиёд патронаж ҳамширалари фаолият юритади.

Тошкент тиббиёт академияси ва тиббиёт институтларининг «Олий ҳамширалик иши» бўлимларида анестезиология, реанимация, хирургия, акушерлик ва менежмент йўналишлари бўйича тўрт ярим минг олий маълумотли ҳамширалар тайёрланди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати