Ўзбекистонда 4 май куни Тошкент вақти билан соат 22:13 да ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ сейсмопрогностик мониторинг маркази маълум қилди.
Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 143 километр узоқликда, Тожикистон ҳудудида бўлгани билдирилмоқда.
Зилзила магнитудаси марказда 4,3 ни ташкил этди. Унинг кучи Гулистонда 3 баллни ташкил этди.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
Изоҳ (0)