NASA турфа рангли Сатурн ҳалқасининг суратини эълон қилди. Мазкур ҳалқа Томас Пинчоннинг 1973 йилдаги романи шарафига «Ернинг тортишиш кучи камалаги» номини олган, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.Ru.
Сурат сайёралараро Kassini станциясининг кенг бурчакли камераси ёрдамида олинган бўлиб, у ўз ичига фильтрланган қизил, яшил ва кўк тасвирларни олади. Ушбу сунъий йўлдош NASA, ESA ва Италиянинг ASI космик агентлиги ёрдамида яратилган. Қурилма ўз ишини 2017 йилнинг 15 сентябрида якунлаган эди, у Ер билан алоқани йўқотиб қўйиб, Сатурн сайёрасининг ички ҳалқаси ва атмосферасидан ўтганди.
Изоҳ (0)