Шимолий Кореядаги барча нарсалар ҳақида бўлгани каби, Пхеньян метрополитени ҳақида ҳам ҳайратланарли ҳикоялар ва миш-мишларни эшитиш мумкин, дея Travel Ask блогер Эдуард Гавайлернинг сўзларини келтиради.
Масалан, Пхеньяндаги метро — уруш юзага келган тақдирда мамлакат раҳбариятини бекитиш учун мўлжалланган стратегик ҳарбий объектнинг бир қисми. Ёки, умуман, метро — ғирт «саҳналаштирилган» ва сохта нарса.
Шимолий Корея метроси дунёдаги энг арзон метро деб ҳисобланилади, йўлкира тахминан 3—4 центга тенг. Пхеньянга саёҳат қилган блогернинг гуруҳига бир нечта бекатларни кўрсатишган ва иккита линиядан биттасида 1957—1965 йилларда Германияда ишлаб чиқарилган ва дастлаб Берлинда фойдаланилган вагонларда юришга рухсат беришган.
Изоҳ (0)