Акбар Шукуров Жиззах шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
Ушбу лавозимда 2017 йил апрель ойидан буён Жиззах вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов ишлаб келаётганди.
Акбар Шукуров 2017 йилнинг февраль ойидан бери «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. У 2011—2017 йилларда Самарқанд шаҳри ҳокими бўлган.