Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2018 йил 9 март куни Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи чоғида «Ўзсаноатқурилишбанк» ва Тожикистоннинг «Ориён» банки ўртасида 20 миллион АҚШ долларидан иборат икки томонлама ҳамкорлик битими имзоланди.

Шунингдек, ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва банклараро ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш мақсадида «Амонат», «Ориён» ва «Эсхата» банклари билан АҚШ доллари ва евро валютасида «Вакиллик муносабатларини ўрнатиш бўйича банклараро шартнома» ҳам имзоланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистондан Тожикистонга товарлар ва хизматлар экспорти билан боғлиқ битимларни молиялаштиришни назарда тутувчи «Савдони молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув» тузилди.

Тақдим этилаётган кредит линияси доирасида Ўзбекистондан турли соҳаларда товарлар ва хизматлар экспортини кўпайтириш мақсадида савдони молиялаштириш лойиҳаларини амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Бугундан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон тадбиркорлари ушбу кредит линияларидан фойдаланиш мақсадида «Ўзсаноатқурилишбанк» ва «Ориён» банкларига мурожаат қилишлари мумкин.

Қардош давлат тадбиркорларининг лойиҳаларини молиялаштириш масаласи «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан қисқа муддат ичида ҳал этилади.

Томонлар ҳамкор банклар ўртасидаги муносабатларни ўзаро ишонч ва дўстлик асосида янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.

Реклама ҳуқуқи асосида!

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди