Олий даражадаги Ўзбекистон – Тожикистон учрашуви арафасида 6–8 март кунлари Душанбе шаҳрида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича икки томонлама ҳукуматлар делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ҳукуматлараро комиссия қўшма мажлисининг 24 февралда Фарғона шаҳрида имзоланган баённомаси ижроси доирасида давлат чегарасининг айрим учрасткалари тўғрисида шартнома лойиҳасига керакли илова тайёрланди ва расмийлаштирилди.
Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга бўлажак давлат ташрифи чоғида имзоланиши режалаштирилган.
Музокаралар конструктив муҳитда, дўстлик ва ўзаро тушуниш руҳида ўтди.
Учрашув якунида баённома имзоланди.
Изоҳ (0)