АҚШ президенти Дональд Трамп даволовчи шифокорининг тавсиясидан сўнг тўғри овқатланиш тарзига ўтди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Трампнинг парҳези унинг севимли маҳсулоти бўлган фастфуддан воз кечиб, соғлом озиқ-овқат истеъмол қилишдан иборат эканлиги таъкидланмоқда. Манбалардан бирининг агентликка маълум қилишича, у охирги марта Трампни гамбургер билан икки ҳафта аввал кўрган.
Январь ойида Америка президентининг даволовчи шифокори Рони Жексон унинг вазнини ўлчади ва ёғ, углеводни камроқ истеъмол қилиш, шунингдек, машқларни мунтазам бажаришни тавсия қилди. Трампнинг вазни 108,4 килограмм бўлиб, бу Семириш хасталиги профилактикаси ва назорат қилиш маркази томонидан белгиланган чегарадан атиги бир фунтга (400 грамм) кам.
Изоҳ (0)