Disney мультфильми қаҳрамони Микки Мауснинг дунёдаги энг баланд гулли шакли Дубайда ўрнатилди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Шакл Dubai Miracle Garden гуллар боғида мазкур қаҳрамон яратилганининг 90 йиллиги муносабати билан пайдо бўлди. Микки Мауснинг баландлиги 18 метрни ташкил қилади, шакл 100 мингта гул ва ўсимликдан яратилган бўлиб, унинг вазни 35 тоннага тенг.
Қайд этилишича, шакл Гиннеснинг рекордлар китобига киради. Уни яратиш учун 100 нафар дизайнер ва муҳандис 45 кун меҳнат қилган.
Изоҳ (0)