Radwаrе тадқиқот компанияси мутахассислари янги оммавий ботнетни аниқлади. У Grand Theft Auto: San Andreas ўйини сервери ниқоби остида фаол илгари сурилмоқда, деб ёзади Motherboard.
San Calvicie гуруҳи серверларга кириш ниқоби остида барча истовчиларга кучли DDoS-ҳужумлар учун воситалар таклиф қилмоқда. Мутахассислар дунё бўйича заиф қурилмалар янги ботнетга аллақачон уланганлигини таъкидламоқда.
Тадқиқотчиларнинг баҳолашича, ботнет Mirai’дан тахминан икки марта кичик. Шунга қарамасдан, восита кучи йирик молиявий компанияларга ҳужум қилиш учун етарли.
Изоҳ (0)