Xiaomi 14 февраль куни Redmi Note 5 ни чиқаришга фаол ҳозирлик кўрмоқда. У бутунлай янги қурилма бўлиши ёки Redmi 5 ёки Redmi 5 Plus асосидаги қурилма бўлиши 14 февраль куни аниқ бўлади, деб ёзади Hi-Tech.Mail.Ru.
Redmi Note 5 нинг бугун пайдо бўлган суратлари у янги қурилма бўлиши эҳтимоли кўпроқ эканлигини кўрсатди.
Юқорида тақдим этилган рендер Redmi Note 5 18:9 нисбатдаги узайтирилган дисплейга эга бўлишини кўрсатди. Юқори ва қуйи ромлари ҳам аввалги модель билан таққослаганда ингичкароқ бўлади.
Бундан ташқари, смартфон 16 ва 5 мегапикселли вертикал қўш камерага эга бўлади. Ундан қуйида ёруғлик диодли вспишка ва бармоқ изи сканери жойлашади. Селфи учун камера 8 мегапикселли бўлади.
Изоҳ (0)