Давлат активларини электрон савдо майдонлари орқали сотиш тизими шу йилдаёқ жорий этилади, деб ёзади Norma.
Айни пайтда давлат активлари риелторлар, «Тошкент» Республика фонд биржаси, Давлат рақобат қўмитаси бўлинмалари, ҳокимликлар қошидаги комиссиялар орқали сотилади.
Замонавий ахборот технологиялари ушбу жараённи янада шаффоф ва очиқроқ, шунингдек, инвесторлар ва тадбиркорлар учун янада қулайроқ қилиши мумкин.
Веб-сайт кўринишидаги электрон савдо майдонида сотилаётган давлат активлари ҳақида барча маълумот мавжуд бўлади.
Тизимни жорий қилиш икки босқичда амалга оширилади:
- 2018 йил 1 июлдан тизим синовдан ўтказилади, у Тошкент вилоятида амалга оширилади;
- 2018 йил сентябридан тизимнинг Республика ҳудудидаги ишини таъминлаш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)