Гонконгдаги «каталак уйлар» ҳақида кўпчилик эшитган бўлса керак. Бироқ бу ерда қурилиши режалаштирилаётган янги микроуйлар кўпларнинг ақлини шошириб қўйиши ҳеч гап эмас. Яқинда бўлиб ўтган кўргазмада эски сув қувурларидан фойдаланган ҳолда яратилган уйлар тақдим этилди. Диаметри салкам 2,5 метр бўлган бу каби уйда бемалол икки кишидан иборат оила яшай олади, деб хабар берди TravelAsk.
OPod Tube House йирик мегаполисдан ҳозирча уй сотиб олишга қурби етмайдиган ёшлар учун айни муддао. Оғирлиги 22 тонна келадиган «труба уй»нинг майдони катта бўлмаса ҳам унинг ичига яшаш учун керак бўладиган барча нарсани жойлаштирса бўлади: йиғма каравот, ювиниш хонаси, мини-музлатгич…
Изоҳ (0)