Янги йил арафасида Хоразм вилояти Урганч туманида 31 нафар уй-жойга муҳтож, имконияти чекланган фуқарога янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган уйлар калити топширилди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Бундай эътибор, ғамхўрлик бизни умидсизлик, ишончсизлик кайфиятидан қутқариб, ҳаётимизга янги мазмун олиб кирмоқда, руҳан тетиклик бағишламоқда.Бу уйда тўйлар ўтказиб, яхши кунларимни эл билан баҳам кўришдек бахтга етганимга шукроналар айтаман.
Омонжон Қутлимуродова, янги уй эгаларидан бири
Хоразм вилояти ҳокимлиги маълумотига кўра, 2017 йилда ногиронлиги бўлган, эҳтиёжманд 115 фуқаро имтиёзли, арзон ва барча қулайликларга эга уй билан таъминланган.