Christie’s аукцион уйида 2,3 миллион Гонконг долларига (382 минг АҚШ доллари) сотилган аёллар сумкаси дунё бўйича ўтказилган аукционларда сотилган энг қимматбаҳо сумка сифатида тан олинди. Бу ҳақда Christie’s аукцион уйи сайти хабар бермоқда.

Фото: Christie’s

Hermes брендининг тимсоҳ териси ва бриллиантлардан ишланган Niloticus Crocodile Himalaya Birkin 30 сумкаси Гонгконгда бўлиб ўтган аукционда сотилган.

Сумка ранги тўқ рангдан оч рангга ўзгаргани учун унга худди шундай ном берилган. Уни ким сотиб олганига аниқлик киритилмаган. Харидор аукционда телефон орқали иштирок этган.