Грюинард ороли, Буюк Британия
Орол Сибирь куйдиргиси споралари билан ифлослангани учун туристлар учун ёпиқ ҳисобланади. Британия ҳукумати Иккинчи жаҳон уруши вақтида Сибирь куйдургисини биологик қурол сифатида Грюинард оролида синаб кўрган. 1986 йилда унинг спораларни ўлдириш учун 280 тонна формальдегид сепилган, бироқ орол ҳамон хавфли.Форт-Нокс, АҚШ
Форт-Нокс — АҚШ олтин захиралари сақланадиган жой бўлиб, бино остидаги бункер кўринишида қурилган. Омбор деворлари гранитдан ишланган, эшигининг оғирлиги эса 22 тоннани ташкил этади, уни портлатиб ҳам очиб бўлмайди. Форт-Нокс атрофига уни қўриқлаш учун ҳарбий базалар жойлаштирилган.Эрс-Рок, Австралия
Машҳур қоянинг ёши тахминан 680 миллионга тенг бўлиб, унинг асосида қадимий суратлар чизилган кўплаб ғорлар мавжуд. Қоя атрофида туб аҳоли истиқомат қилади; улар ўзининг муқаддас жойини муҳофаза қилиш мақсадида бу ерни ёпиш талаби билан чиққан. Афсоналардан бирига кўра, аборигенлар ўртасида кечган қонли тўқнашувдан кейин ер қайғу белгиси сифатида ҳавога кўтарилиб, қизил тоққа айланган. Тоққа кўтарилиш 2019 йилдан бошлаб ёпилади.Маунт Уэтер, АҚШ
Фавқулодда операциялар маркази Маунт Уэтер — энг қаттиқ қўриқланадиган объектлардан бири ҳисобланади. Миллий фожиа содир бўлгудек бўлса, у ерга фуқаролар ва мансабдор ҳарбий хизматчилар кўчириб ўтказилади. Марказга совуқ уруш даврида асос солинган бўлиб, у Вашингтон яқинида жойлашган.Тора-Бора ғор комплекси, Афғонистон
Афғонистон шарқида жойлашган ғор комплекси «Толибон» ва «ал-Қоида» террорчиларнинг лагери сифатида машҳур. 1980 йилдан буён КГБга қарашли кучлар қўрғонни қўлга киритиш борасида бир нечта муваффақиятли операцияларни амалга оширган. Туристлар учун энг хавфли масканлардан бири ҳисобланади.Исе ибодатхонаси, Япония
Япониядаги синтоистларнинг асосий муқаддас маскани. Бу ерга фақатгина император оиласи вакиллари ҳамда олий мартабали роҳиблар кириши мумкин. Ҳудуд панжаралар билан ўралган ва туристлар бинонинг биргина томини кўра олади. Ибодатхона иккита комплексдан иборат бўлиб, улардан бири — император оиласининг аждоди, маъбуда Аматерасу, иккинчиси — егулик маъбудаси Тойоуке шарафига бунёд этилган.
Шунингдек, ибодатхона ичида муқаддас отлар ҳам истиқомат қилади. Бу турдаги отлар учта бўлиб, улардан бири ибодатхона ичида, иккитаси ташқарисида яшайди.Тачай ороли, Таиланд
Таиланд ҳукумати Симилан миллий боғи таркибига кирувчи Тачай оролига туристларнинг ташриф буюришини тақиқловчи қарор қабул қилган. Бунга сабаб — туристларнинг ушбу ҳудуд экологиясига кўрсатаётган зарарли таъсири.
Изоҳ (0)