16 ноябрь куни соат тахминан 18:30 да Тошкентнинг Юнусобод туманида Spark автомобили ичида ўтирган ҳайдовчи ва йўловчи билан «Қорақамиш» каналига қулади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Тошкент шаҳар ИИББга кўра, Spark ҳайдовчиси катта тезликда бошқарувни эплай олмаган, бунинг оқибатида машина каналга қулаган.
Бу ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи мия чайқалиши жароҳатини, турли даражадаги ёпиқ жароҳатлар олди ва шифохонага етказилди.
Машина салонида ўтирган йўловчи — 1997 йили туғилган қиз шифохонага олиб кетилаётган чоғда оғир жароҳатлар оқибатида вафот этди.
Изоҳ (0)