Ўзининг 11-жангини АҚШда Маркес Хоуторнга қарши ўтказиб, рақибини 2-раунддаёқ нокаутга учратган Шоҳжаҳон Эргашев, 16 ноябрь куни пойтахт Тошкентга қайтиб келади.
Шоҳжаҳон Эргашев: Америкага келишдан мақсад? Мен олтин камарни Ўзбекистонга олиб боришни истайман!
Боксчи Нью-Йоркдан Москвага йўлга чиққан. У 14:00 да Тошкент халқаро аэропортида бўлади. У Нью-Йоркка ҳам айнан Москва орқали учганди. Бунгача Эргашев профессионал рингдаги дастлабки 10 та жангини Россияда ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини нокаут қилганди.Бу муваффақият сабаб АҚШнинг машҳур Showtime компанияси ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси билан шартнома тузган. Эндиликда у ўз жангларини АҚШда ўтказади.
Шоҳжаҳон Эргашев Ропқон бокс мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг устози Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози Рустам Мажидовдир.
Изоҳ (0)