AdMe дунёнинг турли бурчакларида истиқомат қилувчи одамлар ўзларининг бобо ва бувиларининг намойиш этган суратларини тўплаб тақдим этди.
Эрон
«Бувим (чапдаги) форслик яҳудий бўлган. Бу ерда у қариндошлари билан ясаниб олиб, суратга тушиш учун фотостудияга келган».Япония
«Менинг бобом ва бувим болалари билан суратга чиройли тушишга ҳаракат қилмоқда, Токио, 1967 йил».Италия
«Менинг бувим (чапдаги) унинг катта акаси, опаси, онаси ҳамда бувиси 1920 йилда Италияни тарк этишдан олдин».Финляндия
«Эски суратни топиб олдим. Энг юқорида турган аёл — бувимнинг онаси».Янги Зеландия
«Тассавур қилияпсизми, маори-бувим онамни шундай кўтариб юрган».Индонезия
«Индонезияда анъанавий тўй либослари худди шу кўринишда бўлган, 1942 йил».Арманистон
«Бувимнинг онаси (чапдаги) — арман геноцидидан омон қолган».Нигерия
«Бувим мусулмон оиласига мансуб бўлган, бобом эса — христиан».Шотландия
«Биринчи Жаҳон уруши вақтида килт кийган бобом»Мексика
«Мексика инқилоби даврида бобом, бувим ва унинг акаси».Хитой
«Ноёб оилавий сурат. Бувим ҳарбий ҳамшира, бобом эса танкчи эди».Жанубий Корея
«Жиддий бобом ва бувим корейсларнинг анъанавий тўй либосида, 50 йиллар».Шимолий Америка
«Ақлсиз Айиқ — ассинибоиялар қабиласи сардори ва менинг бобомнинг бобоси».
Изоҳ (0)