АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия бош вазири Дмитрий Медведев Филиппиннинг Манила шаҳрида Жануби-Шарқий Осиё давлатлари Ассоциацияси саммитида иштирок этди. Саммитнинг очилишида унинг иштирокчиларидан ўнг ва чап томонда турган қўшниларининг қўлини сиққан ҳолда суратга тушиш сўралди. Meduza мазкур суратни тақдим этди.
Маросим бошловчиси суратга тушишда қўлларни чалиштириш кераклигини тушунтирган. Суратдан ва ҳолат акс этган видеодан кўринадики, Дональд Трамп тартибни тўғри тушунмаган. Дмитрий Медведев эса ҳаммасини бутунлай нотўғри бажарган.
Дмитрий Медведев учун бу биринчи ҳолат эмас. Медведев 2010 йилнинг октябрь ойида бўлиб ўтган ASEAN — Russia саммитида ҳам худди шу ҳолатда суратга тушган.
Изоҳ (0)