«Виолайф» нашри Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг ўнта иқтибосини келтириб ўтди.
Одамларга яқин, мурувватли, мулойим ва осон мулоқотга киришадиган кишиларнинг ҳар бири учун дўзах тақиқланган.
Нимадир қилмоқчи бўлганингда оқибатлари ҳақида ўйла: улар эзгулик келтирса, қил, акс ҳолда — воз кеч.
Оллоҳга ишонч ҳар бир болада туғилган вақтидаёқ бўлади, уни фақат ота-онасигина ўзгартириши мумкин.
Бир йил ибодат қилгандан кўра, бир соат мулоҳаза қилган яхшироқ.
Аёл кишини фақат олижаноб инсонгина ҳурмат қилади, фақат разил одам уни хўрлайди.
Ўз оиласига нисбатан яхши муносабатда бўлган инсон энг яхшидир.
Эркак кишидаги энг ёмон иллатлар — хасислик ва қўрқоқлик.
Роҳат-фароғатда яшаган кунларинг Оллоҳни ёдга ол, шунда у ҳам қийин кунларингда сени эслайди.
Яхшилик — бошқа одамнинг юзида хурсандчилик табассумини уйғотадиган иш.
Бу дунёда мезбон эмас, меҳмон каби яша.
Изоҳ (0)