Ўтган ҳафта Филиппиндаги Бинангонан шаҳри яқинида жойлашган Лагуна-де-Бай кўлида саккиз киши чўкиб кетди. Тергов тахминларига кўра, фожиага кема йўловчиларнинг катта қисми селфига тушиш учун кеманинг бошқа бир бурчагига йиғилгани сабаб бўлган.
«Газета.ru» хавфсизлик нуқтаи назаридан селфига тушиш қонун томонидан тақиқланган мамлакатлар ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди.Диснейлендлар
Disney’нинг барча 11 та боғида селфи-таёқлардан фойдаланиш тақиқланган. Аввалига тақиқ фақатгина аттракционларда гаджетдан фойдаланганларга тегишли бўлган, бироқ 2015 йилдан буён бутун ҳудуд бўйлаб жорий этилди. Селфи-таёғи билан келган барча, хавфсизлик нуқтаи назаридан уни боғда киришда қолдириб кетишлари зарур.Мумбай
2014 йилдан 2016 йилга қадар Ҳиндистонда ўзини суратга олмоқчи бўлган 76 киши вафот этган — бу бутун дунёдаги мамлакатлар ўртасида рекорд кўрсатгич ҳисобланади. Шаҳарда селфига тушиш мумкин бўлмаган 16 та нуқта мавжуд бўлиб, у ерда селфига тушган шахс 12,5 фунт жаримага тортилади.
Тақиқ океан қирғоқлари линиясига ҳам тегишли — 2016 йилда икки нафар ўсмир сувда суратга тушиш вақтида чўкиб кетган эди.Нью-Йорк мушуклари
Нью-Йорк Америка штатлари орасида селфини тақиқлаган биринчи штат ҳисобланади — бироқ фақатгина шер, йўлбарс ёки бошқа мушуксимонлар оиласига кирувчи йиртқичлар билан суратга тушганда. Ушбу қонун кўргазмалар, цирк шоулари ва бошқа шу турдаги тадбирларда одамлар ва ҳайвонлар ўртасидаги тўғридан тўғри мулоқотни тақиқлайди.Буқалар пойгаси
Испаниянинг Памплона шаҳрида энсерро — қўйиб юборилган буқа ёки сигирлардан қочиш анъанаси вақтида суратга тушиш тақиқланган. Ушбу қонунга кўра, фото ёки видео учун инсон ҳаётини хавфга қўйган ҳар қандай одам 3 минг евро жаримага тортилади.
1924 йилдан буён энсерро вақтида 15 киши ҳалок бўлган ва испан ҳукумати ушбу рақамларнинг ортишига йўқ қўйиш ниятида эмас.Жанубий Корея
Жанубий Корея ҳозирча селфига эмас, балки лицензиясиз селфи-таёқлардан фойдаланишга тақиқ қўйган — ушбу қурилма смартфонни Bluetooth технологияси ёрдамида масофадан бошқариш имконини беради.
Мамлакат ҳукумати Bluetooth ёрдамида ишлайдиган селфи таёқларини ишлаб чиқарадиган барча корхоналар лицензия олишига мажбур, чунки у телекоммуникация қурилмалари сафига киради.
Ушбу тақиқни бузганлар 3 минг доллар жаримага тортилади ёки уч йилга озодликдан маҳрум этилади.
Изоҳ (0)