Александр Мочинов мураббийлик қилаётган футбол бўйича Ўзбекистон U19 термаси эртага — 2 ноябрь куни Тожикистонда Осиё Чемпионати саралашидаги илк учрашувини Шри-Ланкага қарши ўтказади.
Тожикистон мезбонлигида ўтаётган саралашнинг «B» гуруҳида Малдив ороллари ҳамда Бангладеш ёшлари ҳам кураш олиб бормоқда. Кеча — 31 октябрь куни саралашнинг 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Қуръага кўра, Ўзбекистон термаси унда дам олди.
1-турдаги ҳар икки ўйинда дуранг натижалар қайд этилди. Тожикистонлик ёшлар ўз майдонида Бангладеш дарвозасига гол ура олмай, илк турнинг кутилмаган натижасини қайд этди — 0:0. Малдив ороллари ва Шри-Ланка термалари эса 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Эртага Ўзбекистон Шри-Ланкани синовдан ўтказса, Малдив ороллари ва Бангладеш термалари ўзаро ҳисоб-китоб қилади.
ОЧ U19. Саралаш «B»гуруҳи ўйинлари Ҳисор, Тожикистон
1-тур. 31 октябрьМалдив — Шри-Ланка 2:2Бангладеш — Тожикистон 0:0
2-тур. 2 ноябрьШри-Ланка — Ўзбекистон 12:00Малдив — Бангладеш 15:00
3-тур. 4 ноябрьЎзбекистон — Малдив 12:00Тожикистон — Шри-Ланка 15:00
4-тур. 6 ноябрьБангладеш — Ўзбекистон 14:00Тожикистон — Малдив 17:00
5-тур. 8 ноябрьШри-Ланка — Бангладеш 14:00Ўзбекистон — Тожикистон 17:00
Изоҳ (0)