23 ёшли Мария Фёдорова бутун бошли самолётни бошқаради. У «Аэрофлот» компаниясининг энг ёш учувчиси ва Sukhoi Superjet 100 авиалайнери штурвалига ўтирган биринчи аёл ҳисобланади, деб хабар берди «Я миллиардер».
Авиакомпанияда умумий миқдорда 20 нафар аёл учувчи сифатида хизмат кўрсатади. Уларнинг беш нафари ҳаво кемалари қўмондонларидир. Мария иккинчи учувчи сифатида ишлайди ва иши юзасидан шу вақтга қадар 300 соатдан ортиқ парвоз қилган.
Мария мактабни битиргач, Санкт-Петербург давлат университетининг фуқаролик авиациясига ўқишга кирган ва уни 2015 йилда тамомлаган. Ўтган йилнинг ноябрь ойида «Аэрофлот» компаниясига ишга жойлашган. Имтиҳонларни омадли топширган Мария уч ой давомида учувчи-стажёр бўлиб ишлаган.
2016 йилнинг августида у иккинчи учувчи сифатида ўзининг биринчи тўлақонли рейсини амалга оширган.
Мариянинг ҳозирданоқ яхши кўрган аэропортлари мавжуд. Масалан, унга қўниш йўлаги қулай бўлгани учун Тюмень, парвознинг оптимал давомийлиги сабаб — Минск аэропортлари ёқади, бироқ Саратов ва Ставрополь аэропортлари унчалик манзур эмас, сабабини эса Мария ошкор қилмади.
Мария турмуш ўртоғи билан. У ҳам «Аэрофлот»да учувчи бўлиб ишлайди.
Мария ўқиш пайтида «Як-18Т» ва Cessna 172S каби самолётларда ҳам учган. Битирув имтиҳонинида эса Diamond-42’ни бошқарган.
Изоҳ (0)