Франциянинг Ложувард соҳилида Les Cèdres вилласи 415 миллион долларга сотувга қўйилди, деб ёзади Travel Ask. Бу кўчмас мулк соҳасида рекорд кўрсаткич бўлди: ҳали бирорта уй бундай катта пул эвазига сотилмаган эди.
Вилланинг майдони 15 минг квадрат метрни ташкил этади, у 14 гектарлик хусусий ҳудудда жойлашган. Қўрғонда 16 та ётоқхона, 50 метрли ёпиқ бассейн, кенг терраса ва бал зали бор. Шунингдек, алоҳида бинода 30 та отни сиғдира оладиган отхона жойлашган.
Ўтган асрда ҳовли-жойда Элизабет Тейлор, Чарли Чаплин, Монако князи Рене III, ёзувчи Сомерсет Моэм, Британия бош вазири Уинстон Черчилл меҳмон сифатида яшаган.
1830 йилда қурилган виллага дастлаб Вильфранш-сюр-Мер шаҳар мэри эгалик қилган. 1904 йилда у Бельгия қироли Леополд II нинг ихтиёрига ўтган. Ундан кейин Les Cèdres франциялик зодагон оилага ўтган, ҳозирда эса дабдабали уйга Италиянинг алкоголли ичимликлар ишлаб чиқарувчи Davide Campari-Milano компанияси эгалик қилади.
Изоҳ (0)