Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Баландлиги 1421 метр бўлган Симмоэ — Миядзаки ва Кагосима (Кюсю ороли) префектуралари чегарасида жойлашган Кирисима-яма вулқонининг 20 та конусидан биридир, деб ёзади National Geographic.

Фото: Instagram / @withbike17

Фото: Instagram / @withbike17

Олти йиллик сокинликдан сўнг, вулқон 2017 йилнинг сентябрида яна ҳаракатга келди: вулқон атрофида унчалик кучли бўлмаган ер ости силкинишлари сезилган. Симмоэга элтувчи йўллар ёпилган. 11 октябрь куни вулқон ўз кулларини 300 метр баландликка қадар отди.

Эртаси куни эса кул устунининг баландлиги 2 минг метргача кўпайган. Метрологик агентлик мазкур вулқон отилишини 5 даражалик тизимда 3-даражага баҳолади — бу яқин 2 километр масофада йирик тошлар ва бошқа зарарли моддалар тушиши мумкинлигини англатади.

Вулқон яқинидаги тўртта аҳоли пункти кул булути остида қолган. Аксарият аҳоли ўзини муфоҳаза қилиш учун кўчага ниқоб тақиб, соябонда чиқмоқда. Тахминларга кўра, вулқон ўзининг фаоллигини бир муддат сақлаб туради. Шамол йўналишининг ҳаракатига қараб, кул атрофга тарқалиши мумкин.

Фото: Instagram / @withbike17

Фото: Instagram / @withbike17

Фото: Instagram / @withbike17

Фото: Instagram / @withbike17

Фото: Instagram / @withbike17

Фото: Instagram / @withbike17

Фото: Instagram / @withbike17

Фото: Instagram / @withbike17

Фото: Instagram / @withbike17

Фото: Instagram / @withbike17

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди