Оммавий ахборот воситаларида Москва вилоятидаги «Синдика» қурилиш бозоридаги ёнғиндан сўнг 6 нафар Ўзбекистон фуқароси бедарак йўқолгани ҳақидаги хабарлар эълон қилинди.
Ушбу хабарни текшириш учун Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси консуллик бўлими Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли бўлинмаси билан боғланди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
2017 йил 10 октябрь Москва вақти билан соат 09:00 да Россия томони юқорида қайд этилган ёнғинда Ўзбекистоннинг йўқолган ёки яраланган фуқаролари ҳақидаги маълумотга эга эмас.
Ушбу масала элчихона консуллик бошқармасининг доимий назоратига олинган.