Денгиз ва соҳилбўйи ресурслари маҳаллий департаменти Таиланднинг оммабоп пляжларида ноябрь ойи бошидан чекишга тақиқ жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 10 октябрь, сешанба куни The Nation газетаси маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Чекловга риоя этмаслик ҳуқуқбузарларга йирик жарима ёки қамоқ жазоси билан таҳдид қилади.
Нашрнинг маълум қилишича, чекиш 20 та энг оммабоп пляж, жумладан, Пхукет оролидаги Патонг, Паттаядаги Жамтьен ва Районг провинциясидаги Мэ Пим пляжлари ҳудудида тақиқланади.
«Чекишни бутунлай тақиқламаймиз. Чекувчилар жойлари пляж ҳудудидан ташқарида бўлади. Сигарета қолдиқларини қумга ташлаш ёки пляжда сигарета билан сайр қилиш мумкин бўлмайди», — дея аниқлик киритади департамент раҳбари Жатупон Бурупхат.
Ушбу тақиқни бузганлик учун максимал жазо бир йиллик қамоқ жазоси ёки 100 минг бат (3 минг доллардан ортиқ) гача бўлган миқдордаги жарима жазоси тайинланиши мумкин.