АҚШнинг Ливияда амалга оширган иккита авиазарбасидан сўнг, ИШИД террорчилик ташкилотининг бир нечта жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучларининг Африкадаги қўмондонлигига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Қўмондонлик маълумотларига кўра, 26 сентябрь куни АҚШ самолётлари Сирт шаҳридан, тахминан, 161 километр нарида жангариларга зарба берган.
Аниқланишича, террорчиларга қарши берилаётган барча зарбалар Ливия ҳукумати ёрдами билан амалга оширилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)