Россия мудофаа вазирлиги Сурияда Ту-95МС стратегик бомбардимончилари террорчилар устига қанотли ракеталар ташлаши акс этган видеони эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Видеоролик ҳарбий идоранинг Twitter’даги расмий аккаунтида жойлаштирилди.
Россиядаги «Энгелс» аэродромидан учиб чиққан бомбардимончилар Эрон ва Ироқ устидан учиб ўтди. Улар 26 сентябрь куни Сурия ҳудудига етиб келиб, разведка маълумотлари асосида аниқланган ИШИД ва «Жабҳат ан-Нусра»нинг энг муҳим объектларига Х-101 қанотли ракеталарини ташлади.
Операция Дайр аз-Завр ва Идлиб вилоятларида амалга оширилди. Барча нишонлар йўқ қилинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)