Белиздаги Леонардо Ди Каприога тегишли Blackadore Caye оролида барпо этиладиган шу номдаги курорт лойиҳасининг дастлабки суратлари намойиш этилди. Курорт қисман 2018 йилдан ишлашни бошлайди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Хабар қилинишича, курорт 68 та вилла ва 48 та хусусий уйни ўз ичига олади. Бунда ҳар бир объектнинг нархи беш миллиондан ўн беш миллион долларгача бўлади.
Лойиҳа ҳақидаги расмий маълумотда таъкидланишича, курорт тўлалигича қайта тикланадиган энергия манбасида фаолият кўрсатади. Атроф-муҳитга зарарни камайтириш учун унинг яратувчларига 12 йил керак бўлди.
Курортда олиб борилган иш давомида мангр ўрмонлари яратилган, сув остида эса сунъий рифлар пайдо бўлган. Мазкур рифлар сувости жонзотларининг ҳаётини жонлантиришга имкон беради.
Изоҳ (0)