AdMe Буюк Британия қироллик оиласининг энг сирли одатлари ҳақида маълумотлар тўплаб тақдим этди.
Қироллик оиласи аъзоларига «Монополия» ўйинини ўйнаш тақиқланади
2008 йилда шаҳзода Эндрю қироллик оиласи аъзоларига «Монополия» ўйнаш тақиқланганини маълум қилган.Елизавета II ёрқин рангли кийимларни кийишни маъқул кўради
«Мен ёрқин рангли кийимларни киймасам одамлар менинг кимлигимни билмай қолади», — деган эди қиролича ўз штатидаги ходимлардан бирига.Қиролича ўзининг туғилган кунини йилда икки марта нишонлайди
Биринчиси — расмий бўлиб, ҳамдўстлик мамлакатига боғлиқ равишда ўзгариб туради. Иккинчиси — 21 апрель, 1926 йилда туғилган куни. Бунга сабаб азарт ўйиннинг ичига кириб кетилганидан сўнг, унинг талаблари жуда ҳам қаттиқлашиб кетишида.Қироллик оиласи аъзоларига қўл билан тегиниш мумкин эмас
Бу ҳаммага маълум бўлса-да, доим ҳам бунга амал қилинавермайди. Одатда бу каби ҳолатлар юлдузлар ёки бошқа машҳур шахслар билан учрашганда содир бўлади.Қироллик оиласи аъзолари ҳар қандай совғани қабул қилиб олишга мажбур
Қироллик оиласи аъзолари ким томонидан ва қандай нарса совға қилинишидан қатъий назар самимият билан қабул қилиб олишлари даркор. Совғларнинг келгуси тақдирини қиролича ҳал қилади.Қиролича паспортсиз саёҳат қилиши мумкин
Британия паспорти Ҳазрати Олияларининг номидан тақдим қилингани учун, Елизавета II саёҳат қилмоқчи бўлса, унга паспортнинг кераги йўқ. У ўзининг расми тушурилган банкнота ёки тангани тақдим этса кифоя.Елизавета II ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда автомобиль рақамисиз машина бошқара олади
Қиролича — бутун Буюк Британия бўйлаб бу каби ҳуқуққа эга бўлган ягона шахс.Қироллик оила аъзолари никоҳдан ўтиш учун қироличадан рухсат олиши керак
Mерос ҳақидаги сўнгги қарорга кўра, тахтга даъвогар биринчи олти киши 25 ёшига қадар никоҳдан ўтиши учун қироличадан рухсат олиши керак. Агарда у розилик бермаса — тўй бўлмайди.Қироллик оиласи вакилларидан бири билан оила қурсангиз ҳеч қачон тахтга чиқмайсиз
Бу ҳатто қироличанинг ўзига ҳам тегишли. Унинг турмуш ўртоғи Филипп қирол-консорт унвонига эга, бироқ у қирол бўлиш ҳуқуқига эга эмас. Бунга унинг грек эканлиги сабаб, шунинг учун у ҳеч қачон тахтга даъвогарлик қила олмайди. Бу каби вазият шаҳзода Уильямга ҳам тегишли: агарда у қирол бўлгудек бўлса, герсогиня Кетрин қиролича-консортга айланади.
Изоҳ (0)