«Импорт алмашиниш» кўргазмасида иштирок этган Россия бош вазири Дмитрий Медведевга маҳаллий Inoi R7 телефони совға қилинди. Маълумотларга кўра, ушбу телефон хорижий сервисларга боғланмаган ва уни «аниқ ўчириб қўйишмайди». Смартфон Финляндиянинг Jolla компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Sailfish операцион тизимида ишлайди, деб хабар берди «РИА Новости».
2013 йилда ҳам Медведевга маҳаллий смартфон YotaPhone совға қилинган эди. Ундан олдинроқ президент лавозимида ишлаган Медведевга Apple раҳбари Стив Жобс iPhone’нинг тўртинчи авлодини совға қилган эди. «Газета.ru» амалдаги бош вазир шу кунга қадар ишлатган смартфонларнинг суратларини тўплаб тақдим этди.
Дмитрий Медведев ва Apple раҳбари Стив Жобс Россия президентига совға қилинган iPhone’нинг тўртинчи авлодини томоша қилмоқда, 2010 йил
Дмитрий Медведев «Импорт алмашиниш» кўргазмасига ташрифи чоғида Inoy смартфони билан, 2017 йил 12 сентябрь
Дмитрий Медведев Қозондаги Универсиаданинг ёпилиш маросимида ўзининг Samsung смартфони билан биргаликда, 2013 йил
«Ростехнология» корпорацияси бош директори Сергей Чемезов тақдим этган смартфон, 2013 йил
Дмитрий Медведев Қозонда бўлиб ўтган сув спорти бўйича жаҳон чемпионатида ўзининг Apple компаниясига тегишли смартфони билан, 2015 йил
Дмитрий Медведев «Горки» қароргоҳида телефон орқали суҳбатлашмоқда, 2011 йил
Дмитрий Медведев Қозонда бўлиб ўтган сув спорти бўйича жаҳон чемпионатида ўзининг Samsung компаниясига тегишли смартфони билан, 2015 йил
Дмитрий Медведев MDUнинг журналистика факультети талабалари билан учрашувида ўзининг Apple смартфони билан, 2012 йил
Изоҳ (0)